13 октябрдаги тақдимотдан сўнг, «Apple» компанияси айрим эски модель «iPhone»ларни ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилди.
Бу ерда гап «iPhone»нинг «XR» ҳамда «11 Pro» моделлари ҳақида бормоқда. Бу моделлар техник хусусият бобида янгиларидан ортда қолмоқда, қолаверса, фойда ҳам келтирмай қўйган, дейилади компания вакиллари иизоҳида.
«iPhone 11 Pro» ўрнига фойдаланувчилар такомиллашган «iPhone 12 Pro» сотиб олишлари мумкин. «XR»га эса 2020 йил баҳорида чиққан «iPhone SE» муносиб ўринбосар бўлади», — дейилади компания хабарида.
2020 йилда «Apple» жами тўртта эски моделдаги смартфонни ишлаб чиқаришни тўхтатди.
Шунга қарамасдан, «тўхтатилган» смартфонлар то тугагунига қадар сотувда бўлади ҳамда улар учун дастурий янгиланишлар тақдим этиб борилади.
Тасодифий хабарлар
1 октябрдан “Мобил қуллик” бекор қилинади
Наманганда қум тўкишга келган «ЗИЛ» хонадон эгасининг 2 ёшли фарзандини босиб кетди (Видео)
Хайрулло Бозоров чин етим боланинг 58 млнлик ипотека кредитини тўлаб берди
Хушхабар! Россия коронавирусга қарши дастлабки дорини тақдим этди
Ўзбекистонда IELTS’ни қоғозда топшириш бекор қилинди