Ўзбекистонда 2021 йил 20 та халқаро мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Ўзбекистон миллий терма жамоалари спортчилари томонидан Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 110 та лизенция қўлга киритиш режалаштирилмоқда. Спорт федерациялари уюшмаларига штат жадвалларига биринчи марта 18 та шифокор, 18 та диетолог, 17 та массажчи ва 16 та психолог киритилди. Ҳар бир туманда 6 та спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтади”, дейди Рустам Шоабдураҳмонов.
Таъкидланишича, жорий йилда 13 та давлатдан 17 та спорт тури бўйича 23 нафар профессионал мураббий ва мутахассис таклиф этилади. Қўмита раиси бўлажак спорт мусобақаларига тайёргарлик жараёнларига ҳам тўхталиб ўтди.
Тасодифий хабарлар
Ҳафта ўртасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиб кетади
ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
Бош прокуратура: «Жаҳонгир Ортиқҳўжаевнинг аудиосида реал таҳдид йўқлиги боис жиноят аломатлари мавжуд эмас»
"Толибон" Тожикистон билан чегарадаги муҳим шаҳар — Қундузни эгаллаб олди
O‘zbekistonda hokimlarga tadbirkorlarni homiylik va xayriya, obodonlashtirish va dala ishlariga jalb etish taqiqlandi