Жорий йилнинг 5 июль куни Туркиянинг Айдин вилоятида жойлашган ресторанда официант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 5 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, вафот этган аёлнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш, шунингдек унинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Коронавируснинг яна бир ғалати хусусияти пайдо бўлди
Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланганлар барчаси соғайди
Беҳруз Каримов Европа жамоасига ўтди
Инсоният учун энг даҳшатли 10 та хавф ёхуд одамзод ақлга сиғдира олмайдиган келажак хатарлари...
"2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили" деб эълон қилинди!