“Исмоилий” жамоасининг собиқ футболчиси, “Ал-Мажд” бош мураббийи Адҳам ал-Селҳедар Мисрнинг 2-дивизионида жамоасининг ғалабасини нишонлаётган вақт юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Мисрнинг маҳаллий нашрлари хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 декабрь куни Мисрнинг иккинчи дивизионида “Ал-Мажд” жамоаси “Ал-Зарка” жамоаси билан тўқнаш келган. Учрашувда ҳеч қайси жамоа гол урмаган ва ўйин дуранг натижа билан билан якунланиши тахмин қилинган. Аммо “Ал-Мажд” футболчилари ўйиннинг қўшиб берилган дақиқасида, яъни 93-дақиқада рақиб дарвозасига тўп киритиб, уч очкони қўлга киритган ва ғалаба қозонган.
Бироқ кутилмаган ғалаба, кучли қувонч, ўйинчиларнинг биргаликдаги нишонлашига Адҳам ал-Селҳедарнинг юраги дош бера олмаган ва хушидан кетган. Дарҳол шифохонага олиб борилган бўлишига қарамасдан шифокорлар мураббийдаги юрак хуружидан сўнг қайд этилган ўлимни тасдиқлаган.
Адҳам ал-Селҳедар жамоаси 6 кунлик мотам эълон қилган.
Тасодифий хабарлар
Бўка туманида ИИБ ходими 8 ёшли қизни уриб юборганлиги айтилмоқда
Ҳусановнинг трансфер нархи 100 миллион евродан ошиб кетди
Абдулла Арипов: «Автомобиллар нархи ошишига қарши намойиш ўтказиш ҳақида хабар тарқатган йигит ҳозир йиғлаб ўтирибди, ҳазиллашгандим деб»
«Ўзбекнефтгаз»: «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори» танловининг ғолиблари аниқланди
Самарқандда икки минг йиллик қозонни қадимийлигини билмасдан 29 йил рўзғорда фойдаланиб келинган