Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида об-ҳавонинг совуши сабабли айрим ҳудудлардаги метан газ қуйиш шохобчаларига чекловлар киритилади. Бироқ бу ҳолат автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархларининг оширилишига сабаб бўла олмайди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархларини доимий мониторинг қилиб бормоқда. Тадбиркорлар томонидан шохобчаларда метан гази нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланса, мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилади.
Шуниндек, бу борада Монополияга қарши курашиш қўмитасининг барча ҳудудий бошқармаларига аниқ топшириқлар берилган. Улар томонидан назорат ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тезкор! Сирдарёлик аёллар ўта жирканч жиноят устида қўлга олинди (ФОТО)
Путин топшириғи: Ўзбекистон ва Россия ҳисоб-китобларда рублга ўтиши мумкин
Андижонда онасини деб отасини обдаста билан уриб ўлдирган йигит 10 йилга қамалди
Ўзбекистон фуқаролари Россия томонидан урушга жўнатилаётгани ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди