Бугунги кунда Наманган вилоятида 55 минг ишсиз аҳоли, 44 минг камбағал оила бор. Уларни касбга йўналтириб, иш топишига кўмаклашиш, ўз уйида даромад манбаи яратиш вазифаси қўйилди. Бу ҳақда бугун, 7 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги ишларнинг бориши ва лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот билан танишиши чоғида маълум қилинди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарининг 2024 йил 2 декабрдаги қарори билан Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари белгиланиб, катта марра олинган. Жумладан, бу йил 4,2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 1 миллиард доллар экспорт қилиш, 323 минг иш ўрни яратиш, 55 минг оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.
Бунда энг катта замин – кичик бизнес ва тадбиркорлик. Наманганда меҳнатга лаёқатли аҳолини 82 фоизи шу соҳада рўзғор тебратаяпти.
Йил бошидан бери вилоятга қарийб 1 миллиард 600 миллион доллар инвестиция киритилган. Лекин бунинг катта қисми Наманган шаҳри ва марказий туманларга тўғри келиб, Мингбулоқ, Норин, Уйчи ва Чортоқда ҳам сармояларни кўпайтириш керак. Экспортда ҳам маҳсулотлар турини кенгайтириш ва чекка туманлар салоҳиятини ошириш зарур.
Вилоятда қишлоқ хўжалигида ҳам мўл ҳосил етиштирилмоқда. Биргина Янгиқўрғонда гектаридан даромад 20 минг доллардан юқори.
Шу каби имкониятларни тўлиқ ишга солиш учун Президент ташаббуси билан ҳудудлар маъмурий ва иқтисодий жиҳатдан ислоҳ қилинмоқда. Наманган вилоятида ҳам мутахассислар, илғор тадбиркорлар ва хорижий экспертлардан иборат “Ислоҳотлар штаби” иш бошлаган. Улар биргаликда излангани учун яна 1 миллиард долларлик лойиҳалар шаклланган.
Йиғилишда мутасаддилар ана шу янги имкониятларни тақдимот қилган. Қайд этилишича, уларнинг натижасида жами 12 минг иш ўрни, бюджетга қўшимча 200 миллиард сўм тушум, 160 миллион доллар экспорт манбаи пайдо бўлади.
“Масалан, Норин туманида аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш, Мингбулоқда ўрдакчиликни ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари мўллигини таъминлаши ва кўплаб иш ўринлари яратиши билан аҳамиятли. Давлат раҳбари бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш зарурлигини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Бугунги кунда вилоятда 55 минг ишсиз аҳоли, 44 минг камбағал оила бор. Уларни касбга йўналтириб, иш топишига кўмаклашиш, ўз уйида даромад манбаи яратиш вазифаси қўйилди. Ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тасодифий хабарлар
Имом Жуманазар аканинг "ўзга сайёрага бориб келгани"га қандай муносабат билдирди?
OAV: Хитойлик олимлар COVID-19 ни ЖССТга маълумот юборишдан икки ҳафта олдин аниқлашди
«Бунёдкор»нинг иқтидорли футболчиси вафот этди
Кўрдим, чироқни ёқ! Миришкорда сайлов саҳналаштирилдими?
Samsung учта арзонлаштирилган смартфонини эртароқ чиқаряпти