Хитой Халқ Республикаси Қозоғистонда қасддан тартибсизликларни келтириб чиқараётган ташқи кучларга қатъий қаршилик кўрсатади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Си Цзинпиннинг Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга йўллаган мурожаатида айтилган.
“Хитой барқарорликка путур етказувчи ва Қозоғистон хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай кучларга қатъий қарши чиқади”, деган Си Цзинпин ўз мурожаатида.
Шунингдек, ХХР раисининг қайд этишича, мамлакат Хитой-Қозоғистон дўстлигига путур етказиш ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка халақит бериш учун қилинган ҳар қандай уринишларга қатъий қарши.
“Хитой Қозоғистонда қасддан беқарорлик келтириб чиқарадиган ва рангли инқилобни қўзғатаётган ташқи кучларга қатъий қаршилик кўрсатади”, дейилади мурожаатда.
Шу билан бирга мурожаатда қардош қўшни ва ўзгармас стратегик шерик бўлган Хитой Қозоғистонга зарур ёрдам кўрсатиш ва қийинчиликларни енгиб ўтишда қўлидан келган барча ишни қилишга тайёрлиги ҳам таъкидланган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги барча рақиблари маълум бўлди
Таниқли журналистни ўлдиришда айбланган беш киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
Сирдарёдаги фалокат оқибатида қанча одам ҳалок бўлгани айтилди
Тошкент шаҳри ҳокими тайинланди
Туркияда ўлдирилган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди