Ўзгидромет 5-7 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 5-6 июлда айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 5 июлда 38-43 даража, 6 июлда 36-41 даража, 7 июлда 34-39 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 5-6 июлда айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 5 июлда 38-43 даража, 6 июлда 36-41 даража, 7 июлда 34-39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 5 июлда 41-46 даража, 6 июлда 39-44 даража, 7 июлда 38-43 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 5-6 июлда 37-42 даража, 7 июлда 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 5 июлда 30-35 даража, 6-7 июлда 28-33 даража иссиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Twitter COVID-19га оид сохта хабарларини белгилайди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 55 мингдан ошди
БМТ спортдаги коррупция тўғрисидаги илк ҳисоботни эълон қилди
Бухорода одамларни “ухлатган” раҳбар қамалди
Россиядан Ўзбекистонга автобусда қайтмоқчи бўлганлар фирибгарлардан огоҳлантирилди