Бухорода фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги маблағларини ўзлаштирган қурилиш фирмаси раҳбари қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Тергов бошқармаси томонидан “Global Lux Story Impeks” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Билдирилишича, 1989 йилда туғилган, жамият раҳбари 2019-2023 йиллар давомида Бухоро шаҳар “Ислом Каримов” кўчасида қурилаётган 14-сонли уй ва бошқа манзиллардан квартира сотишни ваъда қилиб, 40 нафардан ортиқ фуқароларнинг ишончига кирган. У сохта шартномалар тузиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олинган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ ушбу шахсдан жабрланган фуқаролардан 112, +99865-220-41-24, +99898-278-09-07 рақамлари орқали мурожаат қилишни сўраган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 1,6 минг гектар ер ёқиб юборилди
Янгиланган прогноз. Ўзбекистонда коронавирусга эртароқ барҳам бериладими?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган болалар сони ортаётгани маълум қилинди
«Кушербаевга қарши кўрсатма берсанг, сени ўйиндан чиқариб юборамиз дейишди». 21 ёшли тадбиркор судидан репортаж
Россиялик депутат яна куракда турмайдиган даъво билан чиқди