Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик мигрант Ж.С. ўйинчоқ тўппонча билан рақсга тушгани учун беш ой озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, Смольнинский туман суди унинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 213-моддаси 1-қисми “а” банди яъни безорилик бўйича малакалаб, умумий тартибдаги колонияда 5 ой қамоқ жазосини тайинлаган. Суд тергов давомида йигитнинг вақтинча ҳибсда ушланганини инобатга олиб, бу муддатни жазо муддати сифатида ҳисобга олган.
Йигит ушбу ҳаракатларни жорий йилнинг март ойида амалга оширган. Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси Санкт-Петербург марказида жойлашган “Галерея” савдо маркази яқинида ёшлар гуруҳида рақсга тушган ва қўлида ўйинчоқ тўппонча кўрсатган 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ўша пайтда ҳибсга олган эди.
Суд қарорида қайд этилишича, фуқаро атайлаб ўйинчоқ қуролни кўрсатиб, атрофдагиларга руҳий босим ўтказган ва жамоат тартибини қўпол равишда бузган. У ўз айбини тан олиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Тасодифий хабарлар
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонга етиб келди
Наманганда ҳомиладор аёл газ баллон портлаш натижасида 70 фоиз қисми куйиб кетди
Ё тавба! Олимлар томонидан “ўлим калькулятори” яратилди
Эҳтиёт бўлинг, сохта совчи «ов»га чиқди!
Россия урушда Эронга ҳарбий ёрдам бериши мумкин