“Реал Мадрид” клуби “ПСЖ” ҳужумчиси Киллиан Мбаппени 224 миллион евро эвазига сотиб олди. Бу ҳақда журналист Хесус Карлес Мартинес Француа Галярдога таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, томонлар аллақачон келишувга эришган. Унга кўра, Мадрид клуби франциялик футболчининг трансфери учун 224 миллион евро тўлайди. Шунингдек, “қаймоқранглилар” яна 56 миллионни бонуслар учун сарфлаши белгиланган. Бу футбол тарихидаги энг йирик трансфер ҳисобланади. Шартнома қанча муддатга имзолангани маълум эмас.
Ушбу хабар икки клуб матбуот хизматлари томонидан ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Маълумот учун, Мбаппенинг Париж клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 43 ўйинда 41 та гол уриб, 10 та голга ҳаммуаллифлик қилган. “Transfermarket” портали уни 180 миллион еврога баҳолаган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдан Наманганга учган самолёт қўна олмасдан, пойтахтга қайтиб келди
Бир йил ичида Ўзбекистонга божхона орқали олиб келинган гиёҳванд моддалари 1 тоннадан ошди
Фронтдаги вазият: Украина тактикани ўзгартирди Ҳозирча фронт чизиғи ўзгаришсиз қолмоқда, Украина қуролли кучлари Россия армиясининг фронт ортига зарба йўллашга эътибор қаратмоқда.
Наманганда қотил 74 минг сўм учун эр-хотинни ўлдирди (видео)
"Бавария" — Чемпионлар лигаси ғолиби!