Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиги ҳақида турли гап-сўзлар тарқалган. Чеченистон Соғлиқни сақлаш вазири Элхан Сулаймоновнинг айтишича, республика раҳбари Рамзан Қодиров мавсумий ўткир респираторли инфекциялар туфайли ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Бу ҳақда вазир ўзининг Instagram`даги саҳифасида ёзди, деб хабар бермоқда Қалампир нашри.
Сулаймоновнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбарининг соғлиғи ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
"Дарҳақиқат, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Aхматович Қодиров мавсумий AРИ касаллиги туфайли ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Бу ҳар қандай соғлом организм учун мавсумий иқлим ўзгариши сабабли мутлақо нормал ҳолат ”, деди у.
Сулаймоновнинг таъкидлашича, ҳозирда республика раҳбари соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмайди. Қодиров "гриппга қарши банал даволашни олади".
Вазир шунингдек, Қодиров яқин кунларда ўз вазифасини бажаришга киришишини айтди.
Манба: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Бош прокуратура сўхлик блогернинг қаердалигини очиқлади
143 ёшли афғон эркаги вафот этди
Наманган шаҳридаги Ёшлар маркази биноси катта мажлислар залида назорат остидага шахслар (маҳкумлар) иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Наманганда 16 ёшли йигит рашқ оқибатида мактабдошига пичоқ уриб ўлдириб қўйди
Туркияда Telegram мессенжери блокланиши мумкин