Ўзгидромет 10-12 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-11 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 12 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 11 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ, 12 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-11 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 12 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-11 ноябрда 15-20 даража илиқ, 12 ноябрда 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 11 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 12 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Президент Қозоғистонга жўнаб кетди
Prezident ishga olgan talaba lavozimini tark etishga qaror qildi
Ижтимоий тармоқларда “Қаршида стоянкада ҳайдовчининг тоби қочди” юзасидан муносабат
Шахсий қарашларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалмоқда – Диний қўмита
Ўзбекистон Франциядан 150 млн евро қарз олади