Ҳусановнинг “Тоттенхем”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусановнинг “Тоттенхем”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Кеча, 1 февраль куни Англия Премьер-лигасининг 24-тури доирасида “Тоттенхем” ўз майдонида “Манчестер Сити” жамоасини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Холанднинг узатмасидан сўнг Шерки ҳисобни очди. 44-дақиқада эса Семеньонинг голи эвазига меҳмонлар ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда “Тоттенхем” фаолликни оширди ва 53 ҳамда 70-дақиқаларда Доминик Соланке томонидан киритилган голлар ҳисобни тенглаштирди. Якунда томонлар 2:2 ҳисобидаги дуранг натижага рози бўлишди.

Учрашувда тўлиқ 90 дақиқа майдонда бўлган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини “Sofascore” нашри томонидан 6,7 балл билан баҳоланди. Ҳимоячи ўйин давомида пасларнинг 97 фоизини аниқ амалга оширди.

Мазкур баҳс Ҳусанов учун “Манчестер Сити” сафида кетма-кет 8-учрашув бўлиб, уларнинг барчасида футболчи асосий таркибда майдонга тушди ва бирортасида ҳам захирага олинмади. Жорий мавсумда “шаҳарликлар” сафида бирор футболчи бу натижани такрорлай олмаган. Бунгача энг яхши кўрсаткич Нико Гонсалесга тегишли бўлиб, у кетма-кет 7 учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган эди.

Маълумот учун, айни пайтда “Манчестер Сити” 47 очко жамғарган ҳолда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.


Теглар:
×