6 февраль куни Наманганга Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар бошчилигидаги Покистон делегацияси ташриф буюрди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов делегацияни гуллар шаҳрида кўриб турганидан мамнунлигини айтиб, бу ташриф Наманган делегациясининг 2019 йилда Покистонга қилган сафарига амалий жавоб бўлганини қайд этди.
Учрашув якунида Наманган вилояти ҳокимлиги ва Панжоб вилояти ҳукумати ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Минтақалараро ҳамкорликнинг амалий рамзи сифатида Наманган шаҳридаги «Уч фаввора» хиёбонида монумент ўрнатилиб, Покистон Ислом Республикасининг давлат байроғи кўтарилди.
Наманган ва Панжоб вилоятлари «Биродарлашган ҳудудлар» дея эълон қилинди.


Шу куни Покистон делегацияси Наманган вилоятидаги бир нечта саноат объектлари билан танишди, Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қароний қадамжосини зиёрат қилди. Улар учун Наманган шаҳридаги «Шердор» мажмуасида концерт дастури намойиш этилди.
7 февраль – ташрифнинг иккинчи кунида эса «Шодиёна» тантаналар мажмуасида Наманган–Панжоб бизнес-форуми ва «Made in Namangan» кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тасодифий хабарлар
VPN сервисларнинг 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумоти интернетга сизиб чиқди
Ўзбекистонда яна 300 га яқин одам коронавирус юқтирди
ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган
Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида етим болани хўрлаганларни ИИО ходимлари аниқлади
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14 фоизли кредитлар ажратилади