Қирғизистонда давлат хизматчилари ва қатор мутахассислар учун қирғиз тилини билиш мажбурий бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон давлат тили ҳақидаги қонунларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида сўз боради.
Унга мувофиқ, Жогорку Кенеши депутатлари, Вазирлар маҳкамасининг раиси ва аъзолари, Конституциявий, Олий ва маҳаллий судларнинг судьялари, прокурорлар, терговчилар, Миллий банк ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва миллий хавфсизлик идоралари ходимлари қирғиз тилини билишлари шарт бўлади.
Қолаверса, адвокатлар ва нотариуслар ҳам тегишли даражада қирғиз тилини билмасалар, лицензия ололмайди.
Шунингдек, телевидение ва радиода давлат тилида бериладиган эфир ҳажмининг камида 60 фоизи қирғиз тилида бўлиши шарт.
Шу буилан биргаликда, ташқи миграция тўғрисидаги қонунга ҳам ўзгартириш киритилган. Унга кўра, давлат тилини етарли даражада билмаган фуқароларга муқим яшаш учун рухсатнома берилмайди. Қирғиз тилини билмаган чет эл фуқароси иммигрант мақомини ҳам ололмайди.
Давлат тилида тайёрланган реклама матнлари маҳаллий ижро органлари томонидан орфография ва қонун талабларига мувофиқлиги бўйича тасдиқланиши лозим.
Қонун талабларини бузган жисмоний шахсларга 5 минг сом (714 минг 750 сўм), юридик шахсларга эса 17 минг сом (2 млн 430 минг 150 сўм) жарима белгиланган. Бу чоралар фақат умумий тил талабларига тегишли бўлиб, махсус меъёрий ҳужжатлар асосида белгиланган талабларга тааллуқли эмас.
Билдирилишича, назорат ва жарималарни Қирғиз тили ва тил сиёсати бўйича Миллий комиссия амалга оширади.
Ушбу қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда маъқулланган.
Тасодифий хабарлар
5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади
Шавкат Мирзиёев айрим қонун ва кодексларга ўзгартириш киритиш бўйича қонунга имзо чекди
"Толибон" Ўзбекистон ва Тожикистондан афғон ҳарбийлари олиб ўтган авиатехникаларни қайтаришни сўради
«Толибон» вакиллари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди
БАА президенти Халифа ибн Заид Ал-Нахайян вафот этди