Исроил ва Эрон ўртасида юзага келган зиддият сабабли ушбу давлатларнинг ҳаво ҳудуди ёпилиши оқибатида Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтаётган ҳожиларнинг парвоз вақтлари узайди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
QALAMPIR.UZ вазиятга аниқлик киритиш мақсадида парвозларни амалга ошираётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси билан боғланди. Маълум қилинишича, Тошкентдан рейслар белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.
12 май куни Uzbekistan Airways’нинг расмий ахборот каналларида эълон қилинган маълумотида, “Ҳаж-2025” дастури доирасида зиёратчиларнинг жўнаб кетиши Мадина шаҳри орқали, қайтиши эса Жидда шаҳри орқали амалга оширилиши белгиланган.
“Uzbekistan Airways мазкур парвозлар учун жиддий тайёргарлик ишларини олиб борди. Жумладан, мавжуд шароитдан келиб чиқиб, парвоз маршрутлари қайта шакллантирилди ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун айланма йўллар орқали ташкил этилди. Шу сабабли, парвоз вақти бироз узаяди”, дейди авиакомпания вакили.
Тасодифий хабарлар
Пиёдаларга сув сачратиш учун жарима белгиланганми?
Навбатдаги спортчилар оиласи турмуш қурди
Макрон ва Путин икки соат давомида телефонда гаплашди
Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади
Адлия вазирлиги Швейцария судининг Гулнора Каримова пуллари бўйича қарорига муносабат билдирди