2025 йилнинг январ-апрел ойларида жами 2 116,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 404,5 минг нафарга ёки 23,6 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида хорижий давлатларга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғизистон – 899 минг нафар;
- Тожикистон – 388,4 минг нафар;
- Қозоғистон – 354,9 минг нафар;
- Саудия Арабистони – 133,6 минг нафар;
- Россия – 93,9 минг нафар;
- Туркия – 64,2 минг нафар;
- БАА – 58,8 минг нафар;
- Миср – 22,4 минг нафар;
- Таиланд – 15,4 минг нафар;
- Ветнам – 11,4 минг нафар;
- бошқалар давлатлар – 74,6 минг нафар.
Тасодифий хабарлар
Йил бошидан Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилган?
Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича баёнот берди
Ўзбекистонга сўнгги 10 ой ичида 300 млн. литр бензин кириб келган
Турк блогери фаол равишда хайрия ишлари билан шуғулланмоқда
Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун зилзила қайд этилди