Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан амалга оширилаётган Edu Kids лойиҳаси мультфильмлари эндиликда «Болажон» телеканалида намойиш этила бошланди!
Эндиликда, қуйидаги асосий туркумдаги дайжестларни 6 сентябрдан бошлаб ҳар куни «Болажон» каналида соат 20:20 да томоша қилиш имкони мавжуд:
- «Энг қизиқарли маълумотлар»;
- «Тарих сабоқлари»;
- «Буюк инсонлар ҳаёти»;
- «Шахсий ривожланиш»;
- «Технологиялар ҳақида»;
- «Нима учун китоб ўқиш керак» ва бошқалар.
Мультфильмларнинг асосий мақсади — ёш авлодни келажакда муваффақиятга эришиш ва ўз устида ишлашга чақиришдан иборат бўлиб, унда ота-оналар, жамият ва ўқитувчиларимизнинг ролини янада оширишдир.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Edu Kidsнинг қизиқарли мультфильмларини ITV платформасида ҳам томоша қилиш имкони яратилгани ҳақида хабар берилган эди.
Каналларимизга уланинг ва Edu Kids дайджестларини кўринг:
Тасодифий хабарлар
Наманганлик икки нафар ўқувчи: бири 100 минг долларлик грант соҳиби, иккинчиси бирданига 7 та олийгоҳ талабаси бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди
Энди қизларнинг сурати ва видеоларини тарқатиш, шунингдек, уларга “гап отиш” жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин
Россияда террорчилик ҳаракатлари рекорд даражада кўпайди
Ўзбекистонда октябрь ойида қанча туғилиш қайд этилди?
Бугун ижтимоий тармоқлардa "Кругом" тонировка 2 баробарга арзонлашди бўйича” расмий маълумот