Наманган вилояти Косонсой туманида фермер хўжалиги директори ҳамда уларнинг ишчиларини уриб, тан жароҳати етказган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради Тергов департаменти.
Маълум қилинишича, 17 март куни соат 12:30 ларда 24 ёшли Тоҳир Б. ва 34 ёшли Маҳмуд О. Косонсой тумани «Ўзбекистон» МФЙ ҳудудида жойлашган боғдорчиликка асосланган фермер хўжалигига келиб, ушбу хўжалик директори 55 ёшли Камол М.ни ҳамда унинг беш нафар ишчисини калтаклаган. Шунингдек, улар фермер хўжалиги ишчиларига тегишли бўлган Nexia-3, «Нива», Hyundai, Mercedes-Benz русумли автомашиналари, Samsung русумли экскаватор, фермер хўжалигининг дала шийпони ойналарини тош билан уриб шикастлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Тоҳир Б. ва Маҳмуд О.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу фермер хўжалигининг директори Камол М.нинг олдига «Ўзбекистон» МФЙда яшовчи фуқаролар Дилфуза ва унинг синглиси Нигора келиб, гўёки маҳалладаги ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олаётганлигини рўкач қилиб, у билан низолашган. Бу ҳақда улар ҳамқишлоқларига бориб айтиб, ўзлари билан 50-60 нафар аёл ва эркакни фермер хўжалигининг ер майдонига бошлаб келган. Жанжал шунинг натижасида келиб чиққан.
«Жиноят иши доирасида барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, уларнинг ҳар бирининг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо берилиши таъминланади», — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Заковатчиларнинг ошиғи олчи. Президент янги қарор имзолади
Расул Кушербаев: "Фарзандларим, яқинларимга жабр етиб қолишидан қўрқаман" (ВИДЕО)
Ўзбекистонда олимлар коронавирусга қарши вакцина яратиш устида тадқиқотлар олиб бораётгани маълум бўлди
2022 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендия оширилади
Ўн иккинчи ўлим: Сурхондарёда коронавирус аниқланган ҳайдовчи вафот этди