Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда унинг қўл юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган 267 дона қадимий тақинчоқ қисмлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ушбу ашёларнинг қадимийлиги ва қийматини аниқлаш учун божхона ходимлари томонидан бадиий экспертиза тайинланган. Экспертлар хулосасига кўра, 39 дона осма безак кўринишидаги кумуш тангалар XIX асрда Бухоро амирлигида зарб қилинган, қолган тақинчоқ қисмлари ҳам XIX аср охири XX аср бошларига оид бўлиб, маданий бойлик ҳисобланади.

Ҳозирда ашёвий далиллар Термиз археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сонли қарорига мувофиқ, 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилмайди.
Тасодифий хабарлар
Президент Зоминдаги ўрмон ёнғинини ким содир этганини маълум қилди
Мусулмонлар идораси: Пул тикиб ўйналадиган ўйинлар жуда катта гуноҳ
«Репга тақиқ қўйганимиз сари бу йўналишга қизиқиш кучайиб кетмоқда» - «Ўзбекконцерт» директори
Авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди
Эрдўғандан қўрқинчли огоҳлантириш: қатл этилиши мумкин