Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Гул қишлоғида эр шаърий никоҳдаги хотинини бўғиб ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлиб кўмиб юборди. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар берди.
Маълум бўлишича, аёлнинг опаси 48 ёшли синглисининг бедарак йўқолиб қолгани ва шубҳали SMS’лар ёзаётгани сабаб ички ишлар ходимларига хабар берган. Шундан сўнг гумонланувчи эркак орган ходимлари томонидан ушланган. Аёлнинг опаси берган маълумотга кўра, эркак унга синглисини ўлдириб, кўмиб ташлаганини айтган. Изланишлар натижасида Қуйичирчиқ тумани Гул қишлоғидаги ҳовлиларнинг биридан топилди. У бўлакларга бўлиниб, қўл сумкасига жойланган ҳолда бўлган.
Бундан ташқари, суриштирувлар давомида эркак аёлига тегишли қарийб 36 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни, 30 минг 500 АҚШ долларини ва 1 миллион сўмни ўзлаштиргани маълум бўлган. Шунингдек, SMS’ларни ҳам аёлнинг опасига у жўнатиб тургани аниқланган. Суд уни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и» банди билан айбдор деб топган ва унга нисбатан шу модда бўйича 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Тасодифий хабарлар
Чилёсин қачон ўқилади?
“Реал Мадрид” Мбаппени тарихдаги энг катта нархга сотиб олди – ОАВ
Ishga joylashtirishni va’da qilib, jinoyatga qo‘l urgan shaxs ushlandi
O‘zbekistonda sentabr oyida tuxum sezilarli darajada qimmatlagani qayd etildi
Маҳалла ходимларини рағбатлантириш тартиби тасдиқланди