Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилмоқда. Шундай қилиб, паспортни тайёрлаш муддати узайтирилмоқда. Хусусан, у объектнинг мураккаблигига қараб:
• кўп квартирали уйлардаги квартиралар учун - 5 иш кунигача;
• якка тартибдаги уй-жой учун - 8 иш кунигача бўлган муддатда тайёрланади.
Кўчмас мулк объектларининг яшаш учун мўлжалланмаган қисми ва умуман кўп квартирали уй бўйича:
• умумий майдонда:
- 100 кв. метргача - 8 иш куни;
- 100 дан 1000 кв. метргача - 10 иш кунигача;
- 1000 дан 5 000 кв. метргача - 15 иш кунигача;
- 5000 дан 15 000 кв. метргача - 20 иш кунигача;
- 15000 дан 50 000 кв. метргача - 26 иш кунигача;
- 50 000 кв. метрдан ортиқ бўлганда - 35 иш кунигача муддатда тайёрланади.
Тасодифий хабарлар
Энди футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади
Ўзини АОКА вакиллари деб таништирган мухбирлар пора олиш жараёнида қўлга олинди
Эркак соқол ўстиргани учун 6 йилга қамалди
Қирғизистон Тожикистон чегарасида 18 киши қурбон бўлган
Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм талон-торож қилингани аниқланди