“7news.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, 2019 йил 16 октябрь куни жиноят ишлар бўйича Чилонзор туман суди ўз биносида раислик қилувчи судья С.Арипов раислигида, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ўринбосари А.Мухторов, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҲПБ инспектори лейтенант С.Ачуркин, Чилонзор тумани ҲТМФМТТЭ бўлими қошидаги “Васийлик ва ҳомийлик” бўлими болаларни ижтимоий ҳимояси бўйича мутахассиси Х.Норматовнинг иштирокида вояга етмаган К.А.(15 ёшли қиз)ни Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқди.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Тиллаев томонидан 2019 йил 16 октябрда судга киритилган 27/49-1215–сонли илтимосномада 2004 йилнинг 12 ноябрда туғилган К.А. вояга етмаган фарзанди К.А.нинг тарбияси билан шуғулланишини, лекин уни тарбия қила олмаётганини, фарзанди ўзига зарур хулоса чиқармасдан Тошкент шаҳридаги ўзи яшаш манзилидан бедарак йўқолиб қолиш ҳолатлари, назоратсиз ва қаровсиз қолиб кўчаларда тунлари бемақсад дайдиб юриб ахлокан бузилиб кетганлиги сабабли ва бир-неча маротаба туман ИИБ ходимлари олиб бориб қочиб кетмаслик тўғрисида огоҳлантириб онасига топширганига қарамасдан, ўзига тўғри хулоса чиқармаётганлиги ҳамда келгусида нохуш ҳолатларни олдини олиш ва жиноят содир этмаслиги мақсадида К.А.ни Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш сўралган.
Суд, суд мажлиси иштирокчиларининг илтимосномасини қаноатлантириб, К.А.нинг отаси К.А. фарзандининг тарбияси билан лозим даражада шуғуллана олмагани сабабли у шунингдек, К.А. тизимли равишда ўзи яшаш манзилидан бедарак йўқолиб қолиш, назоратсиз ва қаровсиз қолиб кўчаларда тунлари бемақсад дайдиб юриш ҳолатларига барҳам бериш, келгусида нохуш ҳолатларни олдини олиш К.А.нинг назоратсизлиги оқибатида унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида К.А.ни Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.
Тасодифий хабарлар
Махачев Топурия билан супер жанг ҳақида қарор қабул қилди
Туркиядаги зилзилада вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар борми? ТИВ расмий баёнот берди
ФВВ 18-20-март кунлари кутилаётган кучли шамол ҳақида огоҳлантирмоқда
Раёсат йиғилишида судлар фаолияти тахлил қилинди
Ўзбекистонлик боксчи қиз ЖЧда совриндор бўлди. Унинг рақиби эркак бўлиши мумкин