Монополия ҳодимилари учун семинар

Монополия ҳодимилари учун семинар

Наманган туманлараро маъмурий судининг суд раиси О.Зиявитдинов
ва судьялари Ф.Мадрахимов, С.Рахимовлар 2022 йил 17 май куни Монополияга қарши курашиш Наманган вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли Қарори ҳамда “Монополияга қарши курашиш Қўмитаси ва ҳудудий бошқармалари иштирокидаги кўрилган маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти” мавзуларида семинар-тренинг ўтказилди.

Ўтказилган семинар тренингда Наманган туманлараро маъмурий судининг суд раиси О.Зиявитдинов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПҚ-107-сонли Қарори мазмун моҳияти, қарорга асосан маъмурий судларнинг асосий вазифаси фуқаро ва тадбиркорлик субъектларнинг давлат органлари билан муносабатларда қонун устиворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши ҳақида тушунча берди.

Туманлараро маъмурий суди судьяси Ф.Мадрахимов томонидан ўтган даврда монополияга қарши курашиш Қўмитаси ва ҳудудий бошқармалари иштирокида туманлараро маъмурий судида кўрилган ишлар ҳақида тўхталиб, сохавий йўл қўйилган хато ва камчиликлар бошқарма ходимлари иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, туманлараро маъмурий суди судьяси С.Рахимов томонидан коррупцияга қарши кураш сохасидаги қонунчиликка киритилган сўнги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган семинар-тренингда иштирок этган ҳудудий бошқарма ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

О.Зиявитдинов

Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси

×