Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида блогерлар ва санъаткорлар ўртасидаги футбол турнирида оммавий жанжал чиққани хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 май куни тахминан соат 21:00 ларда Шайхонтоҳур тумани “Жар” ўйингоҳида LikeCup лойиҳаси доирасида санъаткорлар ва блогерлар ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Ўйин якунланганидан сўнг 2004 йилда туғилган О.Ў. ижтимоий тармоқларда обуначиларини кўпайтириш ва ушбу ўйинга оммани эътиборни янада кўпроқ жалб қилиш (пиар) мақсадида гўёки жамоалар ўртасида жанжал келиб чиққанини саҳналаштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан текширув ўтказилиб, турнир иштирокчилари билан профилактик суҳбат ўтказилган. LikeCup лойиҳаси доирасида юз берган юқоридаги ҳолат жамоатчилик ўртасида кескин эътирозлар келтириб чиқаргани ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига сабаб бўлгани учун лойиҳа вақтинча тўхтатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан лойиҳа ташкилотчилари, ушбу жанжални саҳналаштирганлар ва унда иштирок этганларнинг барчасининг шахси аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.
Тасодифий хабарлар
Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди
Ўзбекистонда ҳар куни 137 та оила ажрашмоқда
“Ҳар бир Сиёсий эфиримда онамнинг умри 5 йилга камайиб кетяпти” - ОТАЖОНОВ
Самарқандда 185 минг АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган раҳбар ушланди
Наманганда корхона 11 млрд сўмлик электрни ўмарди