Кеча, 29 май куни Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида ўтаётган LikeCup турнирида санъаткорлар ва блогерлар ўртасида оммавий жанжал келиб чиқди. Можаро “Спорт” телеканали эфирида жонли узатилди.
Бир неча кундан буён Тошкент шаҳрида ўтаётган юлдузлар ўртасидаги LikeCup футбол турнирида оммавий жанжал чиқди. Санъаткорлар ва блогерлар ўртасида кечган баҳс якунида 1:0 ҳисоби қайд этилган. Ғолиб жамоа вакилларидан бири мағлуб жамоа вакилларидан бирининг бошини туртган. Шундан сўнг оммавий жанжал бошланиб кетган.
Турнир ташкилотчиларидан бири Алишер Узоқовнинг айтишича, жанжал аввалдан режалаштирилган пиар бўлган, бироқ вазият назоратдан чиқиб кетган ва у муштлашувга айланган.
“Катта боллар” жамоаси томонидан кичик пиар режалашитирилганди, аммо шу кичик пиар назоратдан чиқиб кетгандек бўлди ва оммага бошқачароқ кўринишда тарқашни бошлади. Шуни маълум қиламанки, бугунги бўлиб ўтган бироз ноқулайроқ вазиятда ҳеч ким тан жароҳати олгани йўқ. Лекин вазият мана шунақа тус олиб кетишини ҳеч ким кутмаган эди”, дейди у.
Можаро “Спорт” телеканали жонли эфирида намойиш этилди ва ўша пайтда эфир узилмади. Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан воқеа ҳақида маълумот берилмади.
Тасодифий хабарлар
Гулнора Каримованинг қизи илк бор севган йигитининг суратини кўрсатди
Шеробод ҳокими ночор оилалар ҳисобидан шоҳона автомобиль сотиб оляпти
Фазогир Солижон Шарипов: «Ўзга сайёраларда ҳаёт бор…» (интервью-монолог)
Parijda Namangan viloyati tekstil salohiyatining taqdimoti
Бугун юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?