Филиппиннинг Палаван провинциясида улкан тимсоҳ балиқчилар қайиғига ҳужум қилди ва 20 ёшли Жуник Хусинни сув остигаш тортиб кетди.
Жуник Хусин ва 32 ёшли Эдгар Легазпилар моторли қайиқда балиқ овидан қайтиб келаётган эди. Тимсоҳ ҳужум қилган вақтда қоронғу тушиб, кучли ёмғир ёғаётган эди. Уч метрли улкан тимсоҳ моторли қайиққа бир неча бор ҳужум қилиб, уни тешган ва мана шу тешикдан балиқчилардан бирини тортиб кетган.
«Мен ҳеч нарса қила олмадим, чунки қайиғимиз тешилган эди», — дейди тимсоҳ ҳужумидан четда қолган Легазпи.
У дарҳол полицияга мурожаат қилган, аммо ёмон об-ҳаво туфайли марҳумни излаш ишлари фақат эртаси куни бошланган. Маҳаллий аҳоли эрта тонгда тимсоҳни топган ва унинг чангалидан жасадни тортиб олган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда блогерга жиноят иши қўзғатилди
Долларнинг расмий курси кўтарилди
Андижон вилоятига ва Андижон шаҳрига автомобиллар кириши тақиқланди
Омбудсман гумондорлар қийноққа солинаётганига муносабат билдирди
Машина ойналарини қорайтириш нархи арзонлашадими? Қарорлар халқ учунми ёки аксинча?..