Франция республика прокурори Алекс Перрен 8 июнь куни мамлакат президенти Эммануэль Макронга тарсаки туширган 28 ёшли Дамьен Тарелга тўрт ойлик қамоқ жазоси берилганини маълум қилди, деб ёзмоқда Le Figaro.
Тарель жами 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ мазкур муддатнинг 14 ойида кечиктирувчи сабаблар мавжуд, дея ҳолатга аниқлик киритган BFMTV. Агар у қамоқхонада муддатни ўтаб бўлганидан кейин ишласа ёки ўқиса, психолог кузатуви остида юрса ва янги қоидабузарликлар содир этмаса, қамоқхонага қайтарилмайди.
Бундан ташқари Тарелга яқин беш йил ичида қўлига қурол олиш ёки уни сақлаш ҳам тақиқлаб қўйилди, уч йил давомида давлат идораларидаги лавозимларда ишлаш ҳам ман этилди.
Тарелнинг иши икки кун давомида кўриб чиқилди. У сўроқлар вақтида президентни табиий равишда ҳеч нарсани ўйламасдан урганлигини ва бу орқали ўз норозилигини ошкор қилганини билдирди. Шунингдек, 28 ёшли фуқаро «сариқ нимчалилар» ҳаракатига яқин эканлиги, бироқ ўнг ва ультра-ўнг қарашларга қўшилмаслигини айтди. У ҳеч бир партиянинг аъзоси эмас ва ўзини Ўрта асрлар ва жанг санъатлари маҳаллий ҳаваскорлар мангаси иштирокчиси эканлигини қайд этди.
Прокурор судланувчига 18 ойлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган, Тарелнинг адвокати эса мижозининг бошқа бу каби ҳаракатларни амалга оширмаслигини таъкидлаган.
Тарель Макронни у Дром департаментига борган ва маҳаллий аҳоли билан учрашишга чиққан вақтида урган. Ҳужум уюштирганидан кейин уни ҳибсга олишган.
Франция президенти ҳолат бўйича судга шикоят қилмади ва ҳодисага ортиқча эътибор қаратмасликка қарор қилди.
Тасодифий хабарлар
Энди жабрланувчи билан келишган ҳуқуқбузарлар жазоланмайди
Россия Чеченистондан янги жангчилар ва ёлланган собиқ маҳкумларни Украинага юборади — ОАВ
Екатеринбургдаги ўзбеклар рус шоуменининг "Эшак" ресторанини бузмоқчи бўлишди
Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари 10 000 АҚШ долларини ютиб олишди
Ҳиндистонда коронавирусга чалинган беморда “яшил моғор” аниқланди