Россиянинг Москва шаҳрида Қозоғистон ҳудудида жуда катта миқдордаги фирибгарликда гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, Қозоғистон криминал полицияси ходимлари Россиядаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда Москванинг марказида 2012 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ушлашга муваффақ бўлган.
“13 йил олдин гумонланувчи қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда Қозоғистондаги банклардан бирининг ҳисобидан катта миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан ечиб олган. Жиноят содир этилганидан сўнг у Қозоғистон ҳудудини тарк этган ва шундан сўнг унга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилинган эди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Қайд этилишича, Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг сўровига биноан Россия томони гумонланувчини экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Айни пайтда у билан Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ишламоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусдан ўлган одам қандай дафн қилинади?
Президент Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Прокурор ёрдамчиси 1500 доллар пора олаётганда ушланди
Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун зилзила қайд этилди
Боғча мансабдорлари йил бошидан бери 1,3 тонна гўштни “еб юборган”