Бугун, 28 май куни “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Тошкентдан Москвага учаётган SU1871 рейси дронлар ҳужуми сабабли Қозон шаҳрига йўналтирилди. Бу ҳақда “Осторожно, новости” хабар берди.
Манбага кўра, самолёт тунги соат 03:00 да ҳавога кўтарилган ва 04:55 да Қозонга қўнган. Шундан буён йўловчилар самолёт ичида қолмоқда – улар ташқарига чиқарилмаган. Шунингдек, Москвага учиш вақти ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
“Бизга ҳатто енгил тамадди ҳам берилмади, нима бўлаётгани ҳақида ҳеч нарса айтишмаяпти! Ҳаво ҳудуди аллақачон очилган бўлсада, икки соат олдин бизни самолётдан туширишмоқчи эканликларини айтишди, кейин эса яна кутишимиз кераклигини билдиришди”, деган йўловчилардан бири.
Кейинроқ, йўловчиларга яқин 12 соат ичида Москвага учиш режалаштирилмаётгани маълум қилинган. Бунга сабаб қилиб, экипажнинг иш вақти тугагани ва Қозон аэропортининг ҳаддан ташқари юклама остида экани, шунингдек, йўловчиларни туширишга рухсат берилмаётгани айтилган.
Тасодифий хабарлар
Россия Туркия қўллаб-қувватлаётган жангариларга зарба берди. Бу огоҳлантиришми?
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайиб боряпти
Фарғонадаги мактабда она ва бола аёвсиз калтакланди
Ҳашаротларга қарши дори сотаётган сохта СЭС ходимлари ушланди
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда тайёрланади?