ОFК 2022 йилги футбол мавсумида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимининг вақтларини маълум қилди.
Унга кўра, маросим 2022 йилнинг 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да Куала Лумпурдаги ОFК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади. Шунингдек, ушбу санада ОFК кубогининг гуруҳ босқичига ҳам қуръа ташланади. Мазкур маросим 13:00 да бошланади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон клублари жорий йилда 1+1 квотасига эга. "Пахтакор" клуби ОЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан тўғри, "Насаф" эса ўтиш ўйинида иштирок этади. Қаршиликлар 15 март куни ўтказиладиган ушбу ўйинда "Банияс" (БАА)ни мағлуб этса, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади. "Сўғдиёна" клуби эса ОFК кубогида иштирок этади. Агар "Насаф" жамоаси ўтиш ўйинида мағлуб бўлса, халқаро мусобақалардаги иштирокини ОFК кубогининг гуруҳ босқичида давом эттиради.
Тасодифий хабарлар
Шайх Абдулазиз Мансур янги йилни нишонлашнинг шаръан зарари йўқлигини айтиб, шукр қилишга чақирди (видео)
Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин?
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги назорат пункти яна 4 ойга ёпилди
Метро қурилишидаги авария юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди. Қурбонлар борлиги айтилмоқда