Кўча-кўйларда, белгиланмаган жойларда сотилаётган музқаймоқлар, айниқса фрезерли ускуналарда тайёрланган музқаймоқларни (қуйма) харид қилмаслик лозим. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси аҳолини огоҳликка чақирди.
Хабарга кўра, музқаймоқлар Вазирлар Маҳкамасининг 407-сонли “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган турғун ва кўчма савдо нуқталарида сотилишига рухсат этилади. Юмшоқ (фрезерли) музқаймоқлар фақат турғун савдо нуқталарида сотилиши шарт.
Билдирилишича, бундай ҳолатда сотилмаган музқаймоқларни ейиш оқибатида овқатдан заҳарланишлар, ўткир юқумли ичак касалликлари келиб чиқиши мумкин.
Қўмита саломатлик учун қуйидагиларга риоя қилишга чақирган:
- музқаймоқлар сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлари мавжуд бўлганида савдо қилиниши, қадоқланган музқаймоқлар талаб этилган ҳароратда музлаткичларда сақланиши шарт;
- музқаймоқларни харид қилишда уларни сақлаш шароити, қадоғи ва ундаги истеъмол муддатига доимо эътибор бериш керак;
- музқаймоқ сотувчилар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 200-сонли буйруғи асосида тиббий кўрикдан ўтиши ва махсус кийим билан таъминланишлари шарт.
Тасодифий хабарлар
Польша Украианага НАТО кучларини киритишни таклиф қилди
FIFA КЖЧ форматини ўзгартирмоқчи
Саккиз нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод қилинди
Мактаб ўқувчиларининг стартаплари учун 100 млрд сўм грант ажратилади
Тошкент туманида эр собиқ хотинини пичоқлади