Актриса Диана Ягофарова кинога қайтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Диана режиссерларнинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр ва шу йилнинг ўзида кинога қайтишни режалаштирмоқда. Актриса бунгача ҳам ўз карьерасини қайта тиклашни режалаштираётгани ҳақида айтган эди. ОАВда тарқалган хабарларга кўра актрисага режиссерлар ўн йил аввалги можаро сабаб роль таклиф қилишга чўчишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Диана 2008 йилда "Супер келинчак" филмидаги роли учун машҳурликка эришган эди. Шундан сўнг тармоқларда гўёки Диана Ягофарова ва режиссер Баҳром Ёқубов иштирок этган беҳаё видеолавҳалар тарқалган эди. Актриса ва режиссер ўша видеога ҳеч қандай алоқаси йўқ эканини бир неча бора такрорлаган, лекин жамият бунга ишонмаган. Шу воқеалардан сўнг актриса фильмларда суратга тушишни тўхтатган.
Тасодифий хабарлар
Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлди
Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат қарзи миқдорини ошкор қилди
Японияда мамлакатдаги энг баланд бино қурилди (фото)
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 30 даражагача исийди
Наманганда 2 қизни Анталияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлганлар ушланди