Испаниянинг “Барселона” клуби футболчи Ламин Ямалга афсонавий 10-рақами топширилади. Бу ҳақда “Memorabilia1899” хабар берди.
Янги рақам футболчига 18 ёшга тўлганидан сўнг, яъни 13 июлдан кейин берилади. Ҳозирда бу рақам Ансу Фати номига расмийлаштирилган. Манбага кўра, Ямалга 10-рақам топширилиши Фати клубда қолиш ёки қолмаслигидан қатъи назар амалга оширилади.
Клуб раҳбарияти бу қарор савдо ҳажми, айниқса атрибутика сотувини оширади деган умидда. Бунгача испан нашрлари “Барселона” Ямаль билан маош оширишни назарда тутувчи янги узоқ муддатли шартнома устида ишлаётгани ҳақида хабар берган.
Маълумот учун, клуб тарихида 10-рақамга Лионель Месси, Диего Марадона, Роналдиньо, Ривалдо, Ромарио каби футбол афсоналари ҳам эгалик қилган.
Ламин Ямаль 2023 йилдан бери “Барселона” сафида тўп сурмоқда. Шу вақт ичида у икки карра Испания чемпиони бўлди, мамлакат Кубоги, Суперкубогини қўлга киритди ва Испания терма жамоаси таркибида 2024 йилги Европа чемпионлигини нишонлади. Жорий мавсумда Ямал клуб ва терма жамоа сафида жами 59 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди.
Тасодифий хабарлар
Путин президентлик сайловларида яна иштирок этиши мумкин
“Лаққа балиқ” айбдорми? Наманганда янги қурилаётган кўприк қулаб тушди
Лондон аэропорти COVID-19 авж олиши сабаб 160 та рейсни бекор қилди
Шавкат Мирзиёев 3 кунлик ташриф билан Қозоғистонга боради
«Кушербаевга қарши кўрсатма берсанг, сени ўйиндан чиқариб юборамиз дейишди». 21 ёшли тадбиркор судидан репортаж