Қозоғистон Хитойда кенг тарқалган коронавирус сабабли тиббий ниқоблар экспортини тақиқлади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Диас Аҳметшарип маълум қилган. "Биз ишлаб чиқарувчилар ҳамда воситачиларнинг ноўрин хатти-ҳаракатларига эътибор қаратяпмиз, улар барча заҳираларни Хитойга сотишган. Шу муносабат билан ҳукумат тиббий ниқоблар экспортига чек қўйди. Ушбу қарорга қўшимча равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар аҳолининг ўсиб бораётган талабларини қондира олмаслиги сабабли чет эллик ишлаб чиқарувчилардан ниқоблар сотиб олиши масаласи кўриб чиқилмоқда" дейди Диас Аҳметшарип. Эслатиб ўтамиш, коронавирус хавфи сабабли кўплаб мамлакатларда тиббий ниқоблар нархи кескин кўтарилиб кетган.
Manba: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
ОДАМ САВДОСИ – УМУМЖАХОН МУАММОСИ
Шавкат Мирзиёев иштирокида Наврўз байрами шодиёнаси бошланди
Россияда 19 ёшли ўзбекистонлик талаба ўғирлаб кетилди
Эътиборсизлик оқибатида 2 ёшли бола чўкиб кетди.
Тошкентдан Наманганга учган самолёт қўна олмасдан, пойтахтга қайтиб келди