Ўзбекистона коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги қонунан белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси билан давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш ва тегишли субъектларнинг ваколатлари, давлат фуқаролик хизматчисининг мақоми, одоб-ахлоқ қоидалари, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупцияга қарши курашиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатишнинг ягона қоидаларини жорий этиш кўзда тутилган. Мазкур ҳужжатда шунингдек, биринчи марта давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилмоқда.
Шу билан бирга, лойиҳада давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларациялаш, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги каби нормалар ўз аксини топмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Тасодифий хабарлар
АҚШда отиб ўлдирилган ўзбекистонлик ўсмирнинг жанозасида шаҳар мэри иштирок этди
Яна номаълум ҳайвон суяклари топилди
Дунё давлатлари қарзлари рейтингида Ўзбекистоннинг ҳолати қандай?
Андижон шаҳар ҳокими давлатга қарийб 2 млрд зарар етказганликда айбланмоқда
Наманганда сув тошқини сабаб 100 дан ортиқ одам эвакуация қилинди