АҚШ Президенти Дональд Трамп, Россия етакчиси Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин келаси ҳафта Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида уч томонлама учрашув ўтказади. Бу дунёнинг энг йирик ядровий давлатлари раҳбарларининг тарихдаги илк қўшма учрашуви бўлади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Учрашув 18-19-ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) саммити доирасида ташкил этилади. Оқ уй уч давлат раҳбарларининг учрашувини кеча, 13 ноябрь куни тасдиқлаган.
Музокараларда асосий эътибор ядровий қуролларни назорат қилиш ва уч давлатнинг ядровий арсеналига оид эҳтимолий келишувларга қаратилади. Трамп, шунингдек, Хитой ва Россия раҳбарлари билан Эрон билан боғлиқ урушни муҳокама қилмоқчи. АҚШ расмийларидан бирининг маълум қилишича, Украина масаласи эса учрашув кун тартибига киритилмайди.
АҚШ расмийларининг айтишича, уч томонлама учрашув ядровий қуролсизланиш бўйича келгусида самарали музокаралар бошлаш учун имконият яратиши мумкин. Бироқ учрашув якунида бирор келишув эълон қилиниши кутилмаяпти. Таҳлилчилар ҳам ундан катта натижалар кутмаяпти ва учрашув кўпроқ рамзий аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини билдирган.
Пентагон баҳоларига кўра, Хитойда 600 дан ортиқ ядровий каллак мавжуд. АҚШ ва Россиянинг ҳар бирида эса 5 мингдан ортиқ ядровий каллак бор. Хитой ўз арсеналининг бу икки давлатникидан анча кичиклиги сабабли ядровий келишув тузишга ҳозирча катта қизиқиш билдирмаган.
Уч томонлама учрашув Хитой учун халқаро майдондаги таъсири ва нуфузини намойиш этиш имконияти сифатида баҳоланмоқда. Кремль учун эса бу Россияни АҚШ ва Хитой билан тенг даражадаги жаҳон қудрати сифатида кўрсатиш имконини беради.
Украина Президенти Владимир Зеленский учрашув Киев иштирокисиз Украина бўйича эҳтимолий келишувлар муҳокама қилинадиган майдонга айланишидан хавотир билдирган.
Кремль хабарига кўра, томонлар уч томонлама учрашувнинг эҳтимолий кун тартиби бўйича таклифлар алмашмоқда. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса бу учрашув дунё эътиборини тортишини айтган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбек-қозоқ чегарасини демаркациялаш бўйича қонун ратификация қилиниши кутиляпти
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
Тошкентда ниқобланган кишилар босқинчилик содир этди
Андижонда 25 ёшли аёл шаръий никоҳдаги эрини ўлдириб, жасадини ҳожатхонага ташлаб юборди
Тошкентда 5 нафар талабанинг мурдаси топилди