Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автомашинаси Қўриқ МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу юк машинаси қўшни мамлакатдан ноқонуний равишда Ўзбекистонга олиб кирилганлиги ҳамда унга тақиб олинган давлат рақами аслида “Кобальт” автомашинасига тегишли эканлиги маълум бўлди.Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
Яна бир ҳолатда давлат рақами мавжуд бўлмаган “Нексия-2” русумли автомашина Янгиқўрғон тумани Заркент қишлоғи Фурқат МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, автомашина муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний йўллар орқали олиб ўтилганлиги ҳамда автомашина юкхонасида Уйчи туманида яшовчи А.З.га қарашли “ВАЗ-2101” русумли автомашинага тегишли давлат рақами борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россия Ўзбекистонга қандай қуроллар етказиб бериши маълум бўлди
Бир қатор мансабдор шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Самарқандда икки минг йиллик қозонни қадимийлигини билмасдан 29 йил рўзғорда фойдаланиб келинган
Исроилда шифокорлар боланинг узулиб кетган бошини қайта тиклади
Миллиардер Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатди