Икки давлат ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон — Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат етакчи корхоналарининг, энг аввало, савдо, энергетика, машинасозлик, кимё, қурилиш, тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу муносабат билан олий даражадаги келишувларга мувофиқ қўшма иқтисодий лойиҳалар ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суриш борасида ҳукуматлар даражасида мунтазам ва самарали мулоқотлар олиб борилаётгани ижобий баҳоланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек дўстона ва ишонч руҳида ўтди.
Тасодифий хабарлар
Нукусда аёллар йўлни тўсиб қўйди, ҳолат юзасидан муносабат берилди
Ҳажга борган 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди
Иссиқроқ кийининг! Ҳафта давомида совуқ об-ҳаво кузатилади
Намангандаги Норин дарёсида чўкиб кетгани тахмин қилинаётган 8-синф ўқувчисининг жасади қидирилмоқда
Наманган шаҳри ҳокими янги лавозимга тайинланади