Макка шаҳрида 600 йиллик тарихга эга Қуръони каримнинг энг катта намунасини ўрнатишга жой изланмоқда. Бу ҳақда iqna.хабар беради.
Маълум бўлишича, ушбу Қуръони карим нусхаси чиннидан қопланган бўлиб, баланд минораларга катта ҳарфлар билан ёзилган. Масжид миноралари кўринишида бўлган ушбу устунлар сони бешта бўлиб, уларнинг баландлиги 32 метрни ташкил этади. Минораларга ёзилган оятларни узоқдан ҳам ўқиса бўлади.
Ушбу Қуръони карим нусхаси бир неча йил аввал бир тадбиркор томонидан сотиб олинган эди. Ҳозирда уни шаҳарнинг энг мақбул ерига жойлаштириш учун махсус жой қидирилмоқда. Хабарда айтилишича, ушбу Қуръони Карим Мусҳафи шарифнинг энг катта намунаси сифатида Гиннес Рекордлар китотибига киритилади
Тасодифий хабарлар
Мексикада кўприкка осилган 4 та бошсиз жасад топилди
2022 йил “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушди?
Зеленский Оқ уйда. Бу сафар унга нималар ваъда қилинди?
Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолидан тест олиниши режалаштирилмоқда
Теҳрон Вашингтонни жиддий огоҳлантирди – Axios