Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков хусусий университетни реклама қилди.
“Университетда қабуллар давом этмоқда, фурсатдан фойдаланиб барча ёшларимизга ушбу университетда таҳсил олишларини тавсия қиламан”, деган вазир реклама ролигида.
Реклама видеоси хусусий университетнинг расмий саҳифасига 4 июль куни жойланган.
Қайд этиш жоизки, бу вазир Назарбековнинг биринчи марта рекламага тушиши эмас. Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Халқ артисти Озодбек Назарбеков иштирокида кийимлар дўкони рекламаси тарқалганди. Ҳолат Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўрганилганидан сўнг дўкон жаримага тортилган, вазир эса айбсиз деб топилган. Қўмита раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов ўшанда вазир нега айбсиз эканига тушунтириш бериб, Назарбеков рекламани ҳеч қаерда тарқатмагани учун рекламанинг айланишида расман иштирок этмаганини, у реклама берувчи ҳам, реклама тайёрловчи ҳам, реклама тарқатувчи ҳам эмаслигини билдирганди.
Тасодифий хабарлар
"Ютуқли ўйин"лар ортидаги фирибгарлик фош этилди
Rossiya va O'zbekistonning ikkinchi yoshlar festivali Moskvada kuzda o'tkaziladi.
Японияда «Хагибис» тўфони қурбонлари сони 19 нафарга етди
Дунёдаги энг қуруқ Атамака чўлини қор қоплади
Ислом Каримовга суиқасдни амалга оширган шахс қўлга олинди