«Трампдан қочаётган» (унинг сиёсатидан норози бўлиб мамлакатни тарк этаётган) америкаликларга Италиянинг Сардиния оролида 1 еврога уй сотиб олиш таклиф қилинмоқда.
Бу ерга кўчиб келишга 30 минг киши қизиқиш билдирди, деб ёзди The Guardian Сардиниянинг Оллолаи шаҳри мэри Франческо Коломбога асосланиб. Ҳокимнинг ташаббуси билан сайт очилиб, америкаликларга «Сардниядаги жаннатда европача таътил»ни режалаштириш таклиф этилмоқда.
Таъкидланишича, ташаббусдан мақсад «АҚШнинг сиёсий ишларига аралашиш эмас», балки 1 150 киши яшовчи Оллолаига сармоя киритиш ва иш ўринлари яратишдир.
Нашр ёзишича, лойиҳа бошқа мамлакатлар фуқаролари учун ҳам очиқ, бироқ америкаликлардан тушадиган мурожаатлар биринчи навбатда кўриб чиқилади. Дастур доирасида уч хилдаги уй-жой таклиф қилинади: муайян тоифадаги фуқаролар учун бепул уйлар, 1 еврога — таъмирталаб кўчмас мулк ҳамда яшаш учун тайёр, нархи 100 минг еврогача бўлган уйлар.
Тасодифий хабарлар
Ходимлар розилигисиз ойликдан ушлаб қолишлар давом этяпти.
Савол: Сиз ўзи кимга хизмат қилаяпсиз? (фақат халққа, деманг илтимос - Кушербоев Олий судни танқид қилди)
Қозоғистонда спортчиларга сўкиниш тақиқланади
Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди
Наманганда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди