Франциянинг Овернь-Рона-Альп ҳудудида момақалдироқ пайтида теннис тўпидек келадиган дўл ёғди. ТАССнинг хабар беришича, ҳудуднинг турли шаҳарларидаги табиий ҳодиса акс этган ёзувлар якшанба куни француз интернет фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган.
Луареда олинган тасвир барча маҳаллий ахборот воситаларида намойиш этилди. 9 сониялик видеода уй ҳовузида сувнинг юзасига тез-тез дўл доналари тушаётгани акс этган.
Keraunos метеорология хизмати чақмоқлар сони бўйича шанба куни рекорд натижа қайд этилганини маълум қилган. 6 июлда 73,7 мингта электр зарбалари асосан Овернь-Рона-Альпда қайд этилди.
Мамлакатнинг 20 дан зиёд ҳудудларида оловранг даражадаги об-ҳаво хавфи ҳақида эълон қилинганди. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳозирги вақтда Францияда момақалдироқлар кузатилмаяпти, юқори хавфлилик даражаси эса бекор қилинди
Тасодифий хабарлар
UzAutoMotors депутат Кушербоев устидан шикоят қилди
Янги ўқув йилидан давлат грантига қабул квотаси оширилиши мумкин
Олий суд Фарҳод Манноповни операция қилган шифокор нега оқланганини изоҳлади
Тезкор! Коронавирус тарқалган ёки ундан холи туманлар ажратилди (рўйхат)
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланди