Уюшган жиноий гуруҳларни молиялаштириш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида Қирғизистон Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Нургази Адираевич Айдаров қидирувга берилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, Нургази Айдаров халқаро уюшган жиноий гуруҳлар аъзолари, жумладан, “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Абдувалиевнинг фаолиятини молиялаштириш фактлари аниқланган.
Тергов маълумотларига кўра, Айдаров Абдувалиевнинг ноқонуний фаолияти ва “вор в законе” Қамчи Асанбек (Қамчи Кўлбоев) билан яқин алоқалари ҳақида билиб, Ўзбекистонда бўлган вақтида унга ҳар томонлама ҳурмат-эҳтиром кўрсатган. Ўз навбатида, улар Нургази Айдаровни Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган тадбиркорлик ва бошқа фаолиятга ҳомийлик қилган.
Бишкекнинг Октябр туман суди қарори билан Айдаровга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди, у ҳам жиноий жавобгарликка тортиш учун давлатлараро ва Интерпол орқали қидирувга берилди.
Тасодифий хабарлар
Тошкент метросида «тўй» қилганларлар жазоланади — Транспорт вазирлиги
Тошкентда 19 ёшли йигит Lacetti`да ЙПХ инспекторини босиб кетди
Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони айтилди
Россия ва Украина гуманитар йўлакларни очмоқда
Яна бир мактаб ўқувчисида COVID-19 аниқлангани сабаб мактаб карантинга ёпилди