Фурқат тумани. У.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 апрель куни номаълум аёллар ишончига кириб, умумий нархи 3.500.000 сўмлик аёллар тилла-тақинчоқларини бир кун муддатда таъмирлаб қайтариб олиб келиб беришини айтиб, тилла-тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.Д. ва Ў.М исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Автомобил заводи ёпилса 34 миллионли халқ нима йўқотади? «Ўзавтосаноат» мутасаддилари жавоб берди (видео)
15 августдан нималарга рухсат берилиши маълум бўлди
“Толибон” омма олдида эркак ва аёлни аёвсиз қамчилади
“Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли «Nexia» портлаб кетди
Ўзбекистонга 11 ойда 173 млн долларлик телефон олиб кирилган