"Sony" ва "Honda" компаниялари 2022 йил сўнгигача электромобиллар ишлаб чиқариш мақсадида бирлашмоқда. Улар 2025 йилдан эътиборан электр машиналар сотувини йўлга қўймоқчи.
Компаниялар бирлашгани билан ҳар иккаласи ўз олдига алоҳида вазифалар қўйди. "Sony" машиналар учун мобиль хизмат платформасини тузиш билан шуғулланади. "Honda" эса заводдаги ишлаб чиқарувга жавобгар бўлади.
"Sony" смартфонлар учун тасвир сенсорларини етказиб беради. Компания электр автомобиллар бозоридаги айти-эҳтиёжларини изчил ўрганмоқда. Бу ҳақида шу йил январь ойида хабар бергач, акциялари 4,2 фоизга ўсди.
"Honda" 2040 йилга келиб ўз бизнесини фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга бағишламоқчи. Яқин 6 йил ичида компания электр машиналар учун тахминан 46 миллиард доллар сармоя киритди. Ҳозир "Honda" электромобиллари сотуви Японияда 1 фоиздан кам миқдорда. Компания Шимолий Америка ва Хитойда экологик автомобиллар ишлаб чиқарувини 2030 йилгача 40 фоизга, 2035 йилгача эса 80 фоизга кўтармоқчи.
Йил аввалидан "Honda" Хитойда электромобиллар ишлаб чиқарадиган завод қуришни бошлади. У йилига 120 мингта электр машинани истеъмолчиларга тақдим этиш ниятида.
Тасодифий хабарлар
Юракни қувватлантирадиган ва унга зарар етказадиган маҳсулотлар
Тадбиркорлар билан учрашувда: Президент оғир операцияни ўтказган Бозоровдан ҳол сўради
“Мобил алоқа ҳақи ҳам камида 35 минг сўм”. Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи паст даражада оширилганини айтди
Қонунчиликдаги янгиликлар
Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди