Кеча, 23 декабрь куни Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуаси йилнинг сўнгги дзюдо мусобақаси – катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Турнирнинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида 100 кг, +100 кг, аёлларда эса 78 кг ва +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Дастлабки икки кунги беллашувларда бўлгани каби бироз кутилмаган натижалар кузатилди. Музаффарбек Тўрабоев, Бекмурод Олтибоев, Моҳинур Пармонова ва Ширинжон Йўлдошева ўз вазнларида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Ўтган йилги чемпион Ирисхон Қурбонбоева бу сафар финалда Ширинжон Йўлдошевага имкониятни бой бериб қўйди.

Токио Олимпиадаси иштирокчиси Бекмурод Олтибоев Xalqaro dzyudo federatsiyasi (IJF) reytingida 1208 ochko bilan 29-o‘rinni egallab turibdi.
Эркаклар. 100 кг:
1. Музаффарбек Тўрабоев (Тошкент шаҳри)
2. Отабек Тўрабоев (Сурхондарё)
3. Баҳром Ражабов (Тошкент шаҳри)
3. Ақлмуродбек Худойбердиев (Сурхондарё)

+100 кг:
1. Бекмурод Олтибоев (Сурхондарё)
2. Элбек Абдуллаев (Сурхондарё)
3. Шоҳруҳ Бахтиёров (Тошкент шаҳри)
3. Ўткирбек Тўрабоев (Сурхондарё)

Аёллар. 78 кг:
1. Ширинжон Йўлдошева (Хоразм)
2. Ирисхон Қурбонбоева (Хоразм)
3. Покиза Камолиддинова (Тошкент шаҳри)
3. Турсунпошша Нурметова (Хоразм)
+78 кг:
1. Моҳинур Пармонова (Қашқадарё)
2. Фотима Қуранбоева (Хоразм)
3. Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё)
3. Чарос Озодова (Хоразм)

Эслатиб ўтамиз, Музаффарбек Тўрабоев жорий йилнинг ноябрь ойида Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Тасодифий хабарлар
Массаж ниқоби остида мижозларга интим хизмат кўрсатган 11 нафар қиз ушланди
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона водийсига жўнаб кетди
Тошкент–Наманган автомобиль йўлида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
Тошкентда йигит бошқа бир йигитни ўлдириб, севган қизини пичоқлади
«Бахти Ташкентский»нинг ўғли ва яна беш киши қўлга олинди