Бугун, 20 апрель куни Самарқандда бошланган “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги глобал форумда вилоятда Марказий Осиё Наркологлар ассоциациясининг Бош офиси ташкил қилиниши эълон қилинди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан ўқиб эшиттирилган Шавкат Мирзиёевнинг форум қатнашчиларига мурожаатида сўз боради.
Унда гиёҳвандликка қарши курашни кучайтириш, ёшларни ҳимоя қилиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда наркотик моддаларнинг тарқалишини олдини олиш бўйича замонавий рақамли ва молиявий назорат механизмларини жорий этиш каби муҳим ташаббуслар қайд этилган. Бу борада Ўзбекистон 50 дан ортиқ давлат ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётгани алоҳида таъкидланган.
Президент ўз мурожаатида синтетик наркотикларнинг янги турлари пайдо бўлаётгани сабабли доимий мулоқот майдонини ишга тушириш лозимлигни айтган. Гиёҳвандликка чалинганларнинг тиббий реабилитацияси бўйича тажриба алмашиш мақсадида Марказий Осиё Наркологлар ассоциациясини тузиш ва унинг Бош офисини Самарқанд шаҳрида ташкил қилиш таклифини илгари сурган.
Шунингдек, Наркотрафик хавфи юқори бўлган ҳудудлар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва иш ўринлари яратишни кўзда тутувчи махсус ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилган.
Тасодифий хабарлар
Украинага қарши жангнинг биринчи кунида Россия олигархлари қанча пул йўқотди? Алишер Усмонов-чи?
Германия қордан қочиб, дўлга тутилиши мумкин
Ўзбекистондаги шифохоналарда коронавирусга чалинган қанча бемор қолди?
40 нафарга яқин фуқаролар инсонпарварлик тамойили асосида муддатидан олдин жазодан озод қилинди
Гуллар автокарвони: Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бошланди (видео)