Россиянинг Красноярск вилоятида чет эллик ишчиларнинг ҳайдовчилик билан шуғулланиши тақиқланди. Бу ҳақда Красноярск губернатори Михаил Котюков имзолаган фармонда келтирилган.
Фармонда вилоят ҳудудида чет эл фуқароларининг бир қанча фаолият турларида ишлашини тақиқлаш назарда тутилган. Хусусан, мигрантларга таксида йўловчиларни ташиш, ихтисослашган дўконларда алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси, ихтисослашган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланиш тақиқланди.
Қайд этилишича, фармон 2025 йил 1 мартдан эътиборан амалда бўлади. Мигрантлар ишлаши тақиқланадиган соҳалар яна ортиши мумкин.
“Россия Ички ишлар вазирлигининг Красноярск ўлкаси бўйича бош бошқармаси билан биргаликда биз шунга ўхшаш ечимлар зарур бўлган бошқа тармоқлар ва фаолият соҳаларини таҳлил қилишда давом этамиз”, дейилган хабарда.
Маълумот учун, шу пайтгача Россиянинг Томск, Самара, Липецк ва Курск вилоятларида ҳам меҳнат мигрантларининг муайян соҳаларда ишлашини тақиқловчи фармойишлар кучга кирган.
Тасодифий хабарлар
Бортида минглаб автомобиллар бўлган кема Тинч океанига ғарқ бўлди
Наманганда Damas уриб юборган 75 ёшли фуқаро ҳалок бўлди
1600 АҚШ доллари эвазига жарима майдончасидаги машинани чиқариб беришни айтган шахс ушланди
UzAuto Motors камроқ автомобиль сотиб, кўпроқ фойда олаётгани маълум бўлди
Қурбон ҳайитида 10 минг боланинг операцияси ўтказиб берилмоқда